Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири алмашди

p1ZBmJ13569705258430_bЎзбекистон президенти шоир, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматовни Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари этиб тайинлаган. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълум қилинган.

Минҳожиддин Ҳожиматов таниқли шоир бўлиб, Минҳожиддин Мирзо тахаллуси билан шеърлар ёзади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлар вазирлигини шу пайтга қадар Турсунали Қўзиев бошқариб келаётган эди. У 2011 йилнинг июнь ойида мазкур лавозимга тайинланганди. Турсунали Қўзиев қандай ишга ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ.