Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ масаласида Озорбайжонни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Республикасининг Озорбайжондаги элчиси Шерзод Файзиев. © vesti.az
Ўзбекистон Республикасининг Озорбайжондаги элчиси Шерзод Файзиев. © vesti.az

Ўзбекистон Республикасининг Озорбайжон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Файзиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Арманистон ва Озорбайжоннинг Тоғли Қорабоғ борасидаги низосини имкон қадар тез ҳал этилиши тарафдори. Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон узоқ йиллар мобайнида давом этаётган мазкур можарони тартибга солиш Озорбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда суверенитети доирасида ҳал этилиши тарафдори бўлиб келаётир.

«Биз мазкур можаро тез орада тинч ва адолатли ҳал қилинишини хоҳлаймиз ва Озорбайжон Республикасини мазкур келишмовчиликнинг тинч йўл билан ҳал этилишида қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», деб таъкидлади элчи жаноблари 1news.az янгиликлар порталига берган интервьюсида.

Элчи жанобларининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Озорбайжон ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўзаро дўстлик ҳамда қардошлик руҳида ривожланиб бормоқда. Унинг сўзича, Озорбайжон Ўзбекистоннинг стратегик шерикларидан бири ҳисобланади.

“Жанубий Кавказ минтақасида Озорбайжон билан ҳамкорликка катта аҳамиятга берамиз ва буни мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири  ҳисоблаймиз”, деб қайд элчи жаноблари.

Тоғли Қорабоғ собиқ СССР парчалнишидан сўнг юзага келган зиддиятлар пайтида Арманистон ҳудудига қўшиб олинган. 1991 йилда Тоғли Қорабоғ Озарбойжондан ўз мустақиллигини эълон қилган. Расмий Боку ушбу вилоятни «арманлар томонидан эгаллаб олинган Озарбойжон ҳудуди» деб ҳисоблайди.