Журналистлар аэропортда аравалар сонини кўпайтиришга эришган

shov-shuv.uz
shov-shuv.uz

2013 йил 28 январь куни миллий авиакомпаниянинг ташкил этилгани 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси директори, Олий Мажлис Сенати аъзои Валерий Тян Тошкент халқаро аэропортида юк ташувчи аравачалар сони камлигини тан олган

Shov-shuv.uzда қайд этилишича, cуҳбат давомида журналистлардан бири компания раҳбарига Тошкент аэропортида кузатилаётган кичик камчиликнинг йўловчилар учун туғдираётган катта муаммолари тўғрисидаги савол билан мурожаат қилди. Юк ташувчи аравачалар тўғрисида берилган савол«Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот котибининг жаҳлини чиқарган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари Валерий Тян муаммо ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тан олиб, «яқин йилларда» бу муаммо бартараф этилишига ваъда берган.

Мазкур сайтнинг яна ёзишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бош директори, сенатор Валерий Николаевич Тянга берилган саволни у жавобсиз қолдирмаган. Сенатор бу муаммо тез орада бартараф этилишига ваъда берганди. «Қойил қоларлиси, ваъда амали ойларга ва йилларга чўзилмади. Мана, саноқли кунлар ичида ҳал қилса бўлар экан-ку?! Ўз ишига суст қараётган айрим раҳбарлар талабчанлик ва бирсўзлилик борасида сенатор Тяндан ўрнак олишса, нур устига аъло нур», деб ёзади сайт ходими.

Ҳозирда аэропорт ҳудудида юк учун мўлжалланган аравалар сони керагидан ортиғи билан муҳайё қилинган.