Америкага сафар: квартира ижарасидан овқатланишгача

us-economy-m

Кўпчилик хорижга чиқишдан олдин асосий муҳим нарсаларни ўзи билан олиб, сафарга ҳозирлик кўради. Аммо айрим нарсалар ҳам борки, уларни ёддан чиқариш сафар давомида турли қийинчиликларни туғдириши мумкин. умуман, кўчиб ўтаётган бўлсангиз, яшаш даражаси, ижтимоий таъминот, меҳнат бозоридаги талаб, таълим ва тиббий хизмат сифатидан ташқари, экология ва иқлим масаласини ҳам ҳисобга олишингиз керак бўлади. Чунки улар янги муҳимга мослашиш учун ўта зарур омиллардан ҳисобланади. Агар сиз Америкага илк маротаба ташриф буюраётган бўлсангиз, ушбу мамлакат иқлими, озиқ-овқати соғлиғингизга нечоғли таъсир қилишини унутманг.

Яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистонда энди-энди шаклланиб келаётган, лекин Америкада ўз тараққиётининг чўққисига чиққан суғурта масаласига эътибор қаратиш керак. Зеро, суғурта сизнинг соғлиғингиз билан боғлиқ қоплашнинг асосий воситасидир.

 Йўлга чиқаётгандан олдин, албатта, қуйидагиларни олганингизни яна бир бор текшириб кўринг:

  • Ҳужжатлар, чипта ва суғурта;
  • Сафар давомида керак бўладиган буюмлар;
  • Бораётган манзилнинг об-ҳавоси;
  • Етарлича маблағ;
  • Америкада бўлган танишларингизнинг манзили ва алоқа телефонлари.

Шу билан бир қаторда, Америка жамиятига мослашишнинг муҳим жиҳатларидан бири инглиз тилини билишдир. Агар ушбу мамлакатда карьера қилишни истаётган бўлсангиз, бу тилда равон гаплаша олишингиз керак.

Виза муддатини хаёлдан қочирмаслик керак. Кўпчилик эътиборсизлиги оқибатида турли муаммоларга дуч келиб қолишади. Шунинг учун виза муддатини тугашидан анча олдин (50 кун) уни узайтириш чораларини кўриш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш керак бўлади. Мабодо виза муддатини ўтказиб юборсангиз, у, албатта, кейинчалик АҚШда виза билан боғлиқ муаммоларга дуч келишингизга олиб келади.

Яна бир муҳим масала тураржойдир. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, АҚШда тураржойлар ижараси ҳудудга қараб ҳар хил баҳоланади. Масалан, бизнес шаҳарларда бир хонали квартира ижраси 1500 долларга етиши мумкин. шаҳар атрофидаги туманларда бу 600 доллар атрофида бўлиши мумкин. Коммунал тўловлар учун ойига камида бир хона учун 200 доллар сарфлаш мумкин.

Озиқ-овқат нархларини билиш учун ҳам фойдадан холи эмас. Америкада кунига уч маҳал овқатланишга 25 доллар атрофида кетиши мумкин. Агар уйда овқталанишни маъқул кўрсангиз, бу ҳафтасига 50 долларга айланиши мумкин. Умуман, бу харажатлар ўртамиёна даромадли кишилар учун мўлжалланган.