2015 йилда “LUKOIL” компанияси Ўзбекистонда қазиб оладиган газ ҳажми 8,2 миллиард метр кубга етади

Lukoil(1)

2012 йилда “LUKOIL OVERSEAS” компанияси қазиб олган углеводород миқдори 68,4 миллион тонна нефть қийматига тенг бўлди. 12uz.com сайтининг ёзишича, компаниянинг соф даромади 1,4 миллиард долларни ташкил этган. Углеводород қазиб олиш ўтган йилдагига нисбатан 13 фоизга ошган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон газ қазиб олишнинг кўпайганлиги билан изоҳланади.

Чунончи, компания томонидан “Жануби-Ғарбий Гиссар” лойиҳасини амалга оширилиши натижасида газ қазиб олиш ҳажми йилига 1 миллиард метр кубга етган.

“LUKOIL” компанияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига 2004 йилдан бери киритилган инвестициялар ҳажми 2,5 миллиард доллардан ошиб, ундан 120 миллион доллари геологик қидирув ишларига йўналтирилган. Давлатнинг ушбу лойиҳадан даромади эса 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.

Хабарда келтирилишича, компания яқин истиқболда (2018 йил) газ қазиб олиш ҳажмини йилига 18 миллиард долларга етказишни мўлжалламоқда. Умуман, Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани амалга ошириш давомида оладиган жами даромади 43 миллиард долларга етади, дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ, “LUKOIL” компанияси Ўзбекистонда минерал ресурсларни геологик-қидирув ишлари учун 2012 йилда 477 миллион доллар, газ қазиб олиш учун 480 миллион доллар инвестиция киритгани ҳақида хабарлар берилган эди. Компания прогнозларига кўра, 2013 йилда газ қазиб олиш йилига 4,4  миллиард метр кубни, 2014 йилда 5,2 миллиард метр кубни, 2015 йилда 8,2 миллиард метр кубга етади.