Франция ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

    V0qzDxrbyAmorfIQLdx2K84SDU

    2013 йилнинг 2 март куни Тошкентга амалий ташриф билан Франция Республикаси ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус ташриф буюради.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда келтирилишича, ташриф доирасида франциялик вазир Ўзбекистон Республикаси президенти қабулида бўлади. Шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

    Франция делегацияси ташрифи чоғида икки давлат бизнес доиралари учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.