Мурод Асқаров ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Мурод Асқаров (ўнгда) Нью-Йоркда ўтказилган Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги тадбирида.
Мурод Асқаров (ўнгда) Нью-Йоркда ўтказилган Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган тадбирида.

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мурод Асқаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда президент Ислом Каримов махсус қарор қабул қилган. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда хабар тарқатди.

У 2006 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Таҳлил ва стратегия департаменти бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган. 2009 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланади.

Мурод Асқаров рус, инглиз, немец ва турк тилларини билади.

Мурод Асқаров “Ватандош” газетаси жамоаси учун яқиндан кўмак берган ҳамюртларимиздан бўлиб, у БМТ доирасида миллий маданиятимиз, тарихимиз, Ўзбекистоннинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ютуқларига бағишланган тадбирларни кенг ёритишда амалий ёрдам кўрсатган.