Ўзбекистонда электр энергияси нархи оширилди

cd04214d115e7a754daa198b57282145_XL

“Ўзбекэнерго” компанияси жорий йилнинг 1 апрелидан электр энергияси тарифини оширишга қарор қилди. Янги нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган. Унга кўра, 1 апрелдан электр энергияси нархлари 7,4 фоизга қимматлашади.

“Ўзбекэнерго” сайтида эълон қилинган реестрга кўра, жисмоний шахслар учун 1 кВт соат электр энергияси нархи 104,4 сўмдан 112,2 сўмга, электрплита билан жиҳозланган кўпқаватли уйлар учун 52,2 сўмдан 56,1 сўмга оширилди.

Gazeta.uz сайтининг ёзишича, охирги марта электр энергия нархлари 2012 йил 1 октябрида оширилган.

Шу йилнинг 1 апрелидан мамлакатда марказий иситиш тизими ҳамда иссиқ ва совуқ сувлар нархлари ҳам оширилди. Чунончи, иситиш ва иссиқ сув нархлари 13,5 фоизга оширилган.