“Ўзтелеком” акциядорлик компаниясига янги бош директор тайинланди

abdumuminov_19_03_2013“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси бош директори этиб, бундан олдин компаниянинг “Тошкент телефон тармоғи” филиали директори бўлиб ишлаган Абдумўминов Абдурашид тайинланган.

«Ўзбектелеком» – АК бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания қуйидаги хизматларни кўрсатади: қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш бўйича хизматларни, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маъълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференц-алоқа хизматларини, CДМА стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади.

Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта —  UZTЕLЕCOM™, UZMOBILЕ™, UZONLINЕ™ ва TELECOM TV™ белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22та филиал фаолият юритади, улардан 14 таси минтақавий, 8 та ихтисослаштирилган ва 3 таси шўъба корхонадир. Компания ходимларининг сони 2010 йил охирига келиб, 14 минг нафарни ташкил этди.