Ўзбекистон фуқаролари Россиядан 5,7 миллиард доллар жўнатган

mellow-yellow-monday-western-union-money-transfer-office-dsc_9892

Ўзбекистон фуқаролари Россия федерациясидан 2012 йилда юборилган пул ўтказмалари миқдори 33 фоизга ўсиб, 5,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу Россия марказий банки расмий сайти эълон қилган маълумотларда ўз аксини топган.

CA-News сайтининг ёзишича, Ўзбекистон фуқаролари 2012 йилда 5,693 миллиард доллар миқдорида пул жўнатишган. 2011 йилда бу миқдор 4,276 миллиард долларни ташкил этган. Бунда ҳар бир юборилган ўтказманинг миқдори 466 долларга тушган. 2011 йилда бу 523 доллар атрофида эди.

Қозоғистонга юборилган пул ўтказмалари миқдори 461 миллион долларни, Қирғизистонга 1,859 миллиард, Тожикистон 3651 миллиард, Туркманистон 37 миллион долларни ташкил қилган.

Россия федерал иммиграция хизмати маълумотларига кўра, Россияда ҳозирги кунда 10,2 миллион нафардан ортиқ чет эл фуқаролари бўлиб, уларнинг 23 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. 13,3 фоизи, яъни 1,342 миллион нафари эса Украина фуқароси, 10,2 фоизи Тожикистон фуқароси ҳисобланади.