АҚШ чегарани мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 16,2 миллион доллар ажратади

677188

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон божхона органлари ва давлат чегараси постларини мустаҳкамлаш учун 16,2 миллион доллар ажратади. Чунончи, тегишли идоралар ва чегара пунктлари салоҳиятини кучайтириш орқали шимолий йўналишда афғон опиумининг ноқонуний айланишига барҳам бериш лойиҳаси доирасида 16,204 миллион АҚШ долларига махсус воситалар ва тактик жиҳозлар харид қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга “Лабоб” чегара мажмуасини қуриш учун 6 миллион доллар ажратишни мўлжалламоқда.