Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими этиб тайинланди

     

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ, Шуҳратбек Қушақбоевич Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими лавозимига тайинланган. Бу ҳақдаги фармон расмий манбаларда эълон қилинди.

    Шуҳратбек Абдураҳмонов бунга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вазифасида ишлаб, аграр соҳани мувофиқлаштириб борган.

    Андижон вилоятининг бундан аввалги ҳокими Аҳмад Усмонов шу йилнинг 2 апрелида Тошкент вилояти  ҳокими этиб тасдиқланган эди.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Андижон вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам иштирок этган.