Россия ва Буюк Британиянинг энг бой кишиси — ўзбекистонлик Алишер Усмонов

azarov-kommersant

Асли ўзбекистонлик Россия фуқароси Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироллигининг энг бой кишиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда The Sunday Times Rich List рўйхатига асосланиб, ББС хабар тарқатди.

Ўтган йили давомида Алишер Усмоновнинг жами бойлиги 13,3 миллиард фунт стерлингга баҳоланди. Бундан аввалги йилда унинг бойлиги 12,3 миллиард фунтга баҳоланган ва у иккинчи ўринда қайд этилган эди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўзбекистонлик миллиардер икки йилки Россиянинг энг бой рўйхатини, “Форбс”га кўра, бошқариб келади. Жорий йилда унинг мол-дунёси 17,6 миллиард долларга баҳоланган.

Яна бир россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг бойлиги эса 9,3 миллиард фунтга баҳоланган. Бу кўрсаткич энг бой англияликлар орасида бешинчи ўриндан жой олишига замин яратган.

The Sunday Times Rich List рўйхати бўйича иккинчи ўрин асли америкалик бўлган Леонард Блаватникка насиб қилди. Wamer Music Group компанияси эгасининг бойлиги 11 миллиард фунтга баҳоланган. Учинчи қатордан эса молиячилар Шри ва Гопи Хиндужалар 10,6 миллиард фунт билан ўрин олишган. Сўнгги саккиз йилад Британия бойлари рўйхатини бошқариб келган Лакшми Митталнинг мол-мулки қиймати 10 миллиард фунтга пасайиб, тўртинчи ўринда қайд этилган.

Асли британиялик бўлган миллиардер Вестминистер герцоги Жеральд Гровно 7,8 миллиард фунт мол-мулки билан 8-ўринда қайд этилган. Буюк Британия ва Ирландияда 1000 нафардан ортиқ бойлар бўлиб, уларнинг бойлиги 450 миллиард фунт атрофида баҳоланган.

2013 йилда улардан 88 нафари миллиардер бўлган. The Sunday Times Rich List 1983 йилда ўз рўйхатини эълон қилганда бойлар сони бор-йўғи 9 кишини ташкил қилган.