Бостон теракти содир бўлган жойда тошкентлик ҳам бўлган

preview_1366055910

“Тошкент ҳақида мактублар” блоги муаллифларидан бири Александр Колмогоровнинг ёзишича, унинг курсдоши, собиқ Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) талабаси бўлган Лев Пустильников Бостонда яшайди. У халқаро марафон ўтказилган кундаги террорчилик ҳаракати юз берган жойда бўлган.

“Кеча у менга “Одноклассникидан” қуйидагиларни ёзди”, деб ёзади муаллиф:

 “Салом, Саня! Ҳавотир олма, бизда ҳозир ҳаммаси жойида. Сўнгги икки кун барча эътибор ТВга, Бостон марафони чоғида бомба портлатган иккинчи террорчини қидиришга қаратилган эди. 6000 нафардан ортиқ Федерал тергов бюроси, махсус қўшин ва полиция вакиллари чеченни овлаш билан машғул бўлди. Бутун шаҳар сукунатга чўкди. Кўчага ҳеч ким чиқмади. Қаердадир бомба портлади. Ҳамма жой ёпилган эди. Эрталабдан бир-икки соат ишлаб, уйга қайтаётган эдим. Уч марта полиция ходимлари манга яқин келишди. Чеченларда кумушранг машинани (мерс) қўлга олган, манда ҳам шундай машина эди. Умуман, ўзимда эмас эди. Портлаш бўлган жойдан 100 метрча яқин эдим. Япониялик делегация вакилларини олиб кетаётгандим. Энди тўхтаб, уларга финиш чизиғини кўрсатаётгандим — портлаб кетди. Албатта, ҳеч нарсани тушунмадим. Бир неча минутдан кейин, ҳамма ҳаракатлана бошлагач, нима юз берганини англаб етдим… Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди. Биттасини тириклай қўлга олибди, уни обориб-олиб келишади. Мана шунақа гаплар! Сани қучиб қоламан”.

Эслатиб ўтамиз, Бостонда қўлбола портловчи модда ҳаракатга келтирилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 100 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олганди.