Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарори билан Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозитарларининг Миллий ахборот базасидаги ахборотдан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш бош маркази ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларни ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади.
Унга мувофиқ, Суд департаменти Банк депозитарларининг Миллий ахборот базасидан электрон сўров асосида маълумотларни фақат суднинг ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ёки уларнинг мол-мулкини хатлаш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори бўлган таддирда сўрашга ҳақлидир.
Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази Суд департаментининг электрон сўровига асосан унда кўрсатилган қарздорларнинг банк ҳисобварқалари тўғрисидаги маълумотларни электрон сўровни олган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тақдим қилиши керак.