Ўзбекистонда коллеж ўқувчилари курсдан курсга қолдирилиши мумкин

1359104878_012

Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг дарсларни яхши ўзлаштирмаган ўқувчилари бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдирилиши мумкин. Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори буйруғида кўрсатиб ўтилган.

Буйруққа кўра, ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш уларни таълим муассасидан четлаштириш ҳисоблаймайди. Коллеж ёки лицей академик қарздорликка (ўзлаштирмасликка) эга бўлса, ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларини ўтамаганда, шунингдек, курс ишини топширмаганда ҳамда 3 ва ундан ортиқ фан бўйича “қониқарсиз” якуний йиллик баҳо олганда, курсдан курсга қолдирилиши мумкин.

Айни пайтда мана шундай қарор қабул қилинишидан олдин ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йили давомида мавжуд ҳолат бўйича огоҳлантирилиб борилади.