Ўзбекистон қишлоқ жойларида ҳар йили 150 минг нафардан ортиқ оила пайдо бўлмоқда

    62b6853d49

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 50 фоизи, яъни 15 миллионга яқин одам қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Бу ҳақда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Президенти маълум қилди.

    “Бу борада шуни инобатга олиш керакки, Ўзбекистонда қишлоқ жойларида ҳар йили 150 мингдан ортиқ янги оила вужудга келмоқда, мустақил тараққиётимиз йилларида эса қишлоқларимизда 2 миллион 600 мингдан зиёд ёш оила пайдо бўлди ва улар ўз уйига эга бўлишга эҳтиёж сезмоқда”, деди Ислом Каримов, шу жумладан.

    Шу йилнинг 1 февралида Ўзбекистон аҳолиси сони 30 миллионлик чегарани босиб ўтди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 29 миллион 994,6 минг кишини ташкил этган эди. Улардан 15 миллион 315,3 минг нафари шаҳарларда истиқомат қилади.

    Ўзбекистон давлат статистикаси қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ўтган йили 1,5 фоизга, яъни 439,2 минг кишига кўпайди. Қишлоқ аҳолиси, ўз навбатида, 14 миллион 679,3 минг кишини ташкил этди. Улар жами аҳолининг 48,9 фоизини ташкил этади.

    Туғилиш кўрсаткичи 2012 йилда 21 промиллени, ўлим кўрсаткичи эса 4,9 промиллени ташкил этди. Аҳоли ўртасида ўлим ҳолатининг 61,7 фоизи қон тизимидаги касалликлар, 7,6 фоизида бошқа ўзгаришлар, 6,1 фоизида нафас олиш органларидаги хасталиклар, 6,1 фоизида эса бахтсиз ҳодисалар, захарланиш ва жароҳатланишлар, 5,8 фоизида ошқозон-ичак касалликлари ташкил этди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, 2012 йилда 6600 нафар бола нобуд бўлди. Улардан 47,4 фоизи перинаталь даврдаги ҳолатлардан вафот этган бўлса, 35 фоизи нафас йўлидаги муаммолар, 7,3 фоизи туғма нуқсонлар, 4,5 фоиз инфекцион ва паразит касалликлар оқибатида нобуд бўлди.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили ФҲДЁ органлари томонидан 299,1 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, 17,9 мингта ажралишлар юз берган. Шунда ҳар минг нафар кишига 10 никоҳ, 0,6 та ажрашиш ҳолати тўғри келди.

    Ўзбекистонга келган аҳоли сони 169,1 минг кишини, чиқиб кетганлар сони 208,8 минг кишини ташкил этди.

    Меҳнат билан таъминлаш органларида рўйхатида турган шахслар сони 6000 кишини ташкил этди.

    Умуман, ишсизлар сони меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4,9 фоизини, яъни 626,3 минг кишини ташкил этди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистон нуфуси 34 миллион нафарга етади.