Шавкат Тиллаев соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди

    uiGHU213663638058035_b

    Ўзбекистон Президенти қарори билан Шавкат Тиллаев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланган. У шу пайтга қадар «O’zmarkazimpeks» ташқи савдо компаниясининг бошқарув раиси бўлган. У вазирлик тизимида моддий-техника базани ривожлантириш бош бошқармаси,  бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисобот, маъмурий-хўжалик бошқармаси ва бошқа бир қатор тармоқлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш талаб қилинади.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йили августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида ўзгаришлар амалга оширилган эди. Ўшанда, собиқ соғлиқни сақлаш вазири А. Икрамов Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуаси раҳбари этиб тайинланган.

    А. Икрамовнинг биринчи ўринбосари А.Алимов эса соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.