“НТТ” — Ўзбекистоннинг яхши телеканали

pr_29_11_2007_2

Darakchi.Uz ўз ўқувчилари орасида Ўзбекистоннинг энг яхши телеканалини аниқлаш бўйича викторина эълон қилган. Овоз бериш жараёни якунларига кўра NTT телеканали катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаган.  Сўровномада жами 830 киши иштирок этди ва уларнинг 359 нафари айнан NTT учун овоз берган.  Кейинги ўринларда “Yoshlar” ва “Sport” телеканаллари қайд этилган. “Toshkent” телеканали учун эса бор йўғи 5 киши овоз берган.

Ўзбекистонда телеканаллар рейтингини белгилаб берадиган мустақил агентликлар фаолияти анча суст ривожланган бўлиб, анча йиллардан бери реклама агентликлари бу ишга қўл уришга ҳаракат қилиб келишади. Лекин бу борада аниқ бир силжишлар кузатилмаган.

Хусусан, 1998 йилда телеканаллар аудиторияси ва кўламини аниқлаш бўйича илк тажрибалар синовдан ўтказилган. Ўшанда асосий эътибор махсус кундалик орқали телеканалларни кўриш даражаси қайд этиб борилар эди. 2007 йилда Тошкент реклама уюшмаси телеканаллар рейтинги ва аудиториясини аниқлаш бўйича “people meter” қурилмасидан фойдаланишни илгари сурган. Лекин ушбу қурилма бўйича жўяли тадқиқотлар омма эътиборига ҳавол этилмаган.