Ислом Каримов Барак Обамага таъзия билдирди

boston-obama

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШнинг Бостон шаҳрида бегуноҳ одамлар умрига зомин бўлган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обамага таъзия билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Бостонда бўлиб ўтаётган марофон чоғида қўлбола портловчи модда ҳаракатга келтирилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 100 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олди. CNNнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, портлаш оқибатида 140 нафардан ортиқ киши жабрланган, улардан 17 нафари эса оғир аҳволда.

Ҳар йили бўлиб ўтадиган Бостон марофонининг якунловчи босқичида орасида 20 секундлик фарқ билан иккита портлаш қайд этилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ушбу марофонда 500 минг нафардан ортиқ киши иштирок этади.