Афғонистондан олиб чиқилаётган ҳарбий техникаларни Ўзбекистонда қолдириш бўйича музокаралар бошланган

    Robert_Blake_in_Tashkent1-360x242

    Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Америка расмийлари Ўзбекистонга қандай ҳарбий техникаларни бериш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда 12news.uz сайти АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари ёрдамчиси Роберт Блейкнинг матбуот анжуманидаги сўзларига таяниб хабар тарқатди.

    “НАТО ҳарбийлари Афғонистондан чиқиб кетгач, Ўзбекистонга қолдириб кетиши кутилаётган ҳарбий техникаларга келадиган бўлсак, жараён энди бошланди. Биз Ўзбекистон билан бу борада муҳокамаларни бошлаб юбордиr. Кейинроқ ҳарбий техникаларни бериш шартларини ҳам кўриб чиқамиз”, деди у, жумладан.

    У, шунингдек, Ўзбекистон НАТО Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг ҳам Обама маъмурияти сиёсатида устувор бўлиб қолишини қайд этиб ўтди.

    “АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатлари Афғонистон бўйича ҳамкорликдан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга. Бизда имкониятлар кўп. Ўзбекистон 2014 йилдан сўнг ҳам сиёсатимизда устувор бўлиб қолади. Бизнинг ҳамкорлик алоқаларимиз иқтисодиёт, энергетика, иқлим ўзгариши каби соҳаларда ҳам давом этади”, деб қайд этган.