Америкада навбатдаги отишма: беш киши ҳалок бўлган

seattle-shooting

Вашингтондаги Федерал Уй шаҳрида юз берган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатади. Отишма ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан кеч соат 9:30ларда қайд этилган. Полиция воқеа жойига келиб, автомобиль тураржойида икки нафар жароҳатланган одамга дуч келган. Улардан бири ҳуқуқ-тартибот вакилларини кўриб, ўз қуролига интилади: натижада полиция вакиллари ўт очишга мажбур бўлади. Ўша пайтда отишма бўлаётгани боис улардан бирининг вафот этишига полиция вакиллари сабаб бўлгани ёки йўқлиги номаълум.

Полиция вакиллари, шунингдек, машиналар парковкасидан отишманинг яна икки нафар иштирокчиси жасадини топишган. Кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бири эркакнинг, яна бошқа биридан аёл кишининг жасади топилган.

Ҳеч ким воқеа жойини тарк этмаган, қотиллик сабаблари суриштирилмоқда