Спикер Д.Тошмуҳаммедова бошчилигидаги делегация Канадада

    28052012-003 (2)

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. Тошмуҳамедова бошчилигидаги парламент делегацияси аъзолари Канада Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

    15-22 апрелга мўлжалланган учрашувлар чоғида Канада парламентининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажрибаси, икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинади. Шунингдек, тадбир доирасида Канаданинг Карлтон университетида «Ўзбекистонда парламентнинг ривожланиш истиқболлари» мавзусида тақдимот брифинги ўтказилиши режалаштирилган.

    Ўзбекистон Республикаси ва Канада Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 7 апрелда нота алмашиш орқали ўрнатилган бўлиб, ушбу мамлакат бўйича Ўзбекистоннинг Фавқулодд ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов (қароргоҳи Вашингтонда)дир.