АҚШнинг Техас штатидаги West Fertilizer ўғит заводида юз берган портлаш оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлгани, юзлаб кишилар тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилмоқда. Хусусан, маҳаллий KWTX-TV телеканалининг хабар беришича, бахтсиз ҳодиса туфайли 60-70 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ, Вест шаҳри тез ёрдам вакиллари 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Маҳаллий давлат ҳокимияти портлашдан жабрланганлар сони “юзлаб кишини”ни ташкил қилишини маълум қилди.
Заводдаги портлаш маҳаллий вақт билан кеч 19:50да содир бўлди. Дастлаб сувсиз аммиак сақланадиган резервуарда ёнғин чиқиб, портлаш юз беради ва ёнғин бошқа объектларга ҳам ўтади. Портлаш тўлқинидан завод атрофидаги иншоотлар жиддий талафот кўрган. Салкам 2 километр радиусдаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган.