Туркия ШҲТга шерик мақомини олди

 

Туркия Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мулоқот бўйича шерик мақомига эга бўлди. Бу борада тегишли ҳужжатни Алматида Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмед Довутўғли ва ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцевлар имзолади.

“РИА Новости”нинг ёзишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — доимий фаолият юритадиган халқаро ҳукуматларо ташкилот бўлиб, унга олтита давлат: Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Қирғизисон ва Тожикистон аъзо.

Ҳиндистон, Эрон, Монголия, Покистон кузатувчи давлат мақомига эга. Шри-Ланка ва Белорусь ушбу ташкилот билан мулоқот бўйича ҳамкор ҳисобланади.