Биринчи чоракда 4900 оилада ажрим қайд этилган

Family_160807

Ўзбекистон аҳолиси сони жорий йилнинг биринчи чорагида 30 миллион нафардан ошиб кетди. Газета.uz сайтининг Давлат статистика қўмитасига таяниб хабар беришича, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 30 миллион 75,8 минг нафарни ташкил қилди. Ушбу чорак давомида Ўзбекистон аҳолиси сони 82,3 минг кишига, яъни 0,3 фоизга ўсди.

Шаҳар аҳолиси сони, биринчи чорак якунларига кўра, 15 миллион 401 кишини, қишлоқ аҳолиси эса 14 миллион 674,8 минг кишини ташкил этди. Туғилишлар сони, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда,16,6 промиллени, ўлим сони эса 4,7 промиллени ташкил этди.

ФҲДЁ органлари томонидан биринчи чорак давомида 54,5 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, 4900 ажрим ҳолати юз берган. (Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврида тегишинча 57 минг ва 5000 тани ташкил этган эди)

Мамлакатга келганлар сони 41,9 минг нафарни, чиқиб кетганлар сони эса 14,5 минг нафарни ташкил этди.

Расмий ишсизлар сони эса 628,2 минг нафарни, яъни иқтисодий фаол аҳолининг 4,9 фоизини ташкил этди.