Дунёда исломга ва яҳудийларга қарши кайфият кучайиб бормоқда

АҚШ давлат департаменти дунёда дин эркинлиги бўйича янги маърузасини эълон қилди. Унда Европа ва Осиёда исломга қарши кайфият кучайиб бораётганлигидан хавотир изҳор этилган. Бу ҳақда BBCNews хабар тарқатди.

Дипломатларнинг фикрича, ҳукуматлар томонидан турли диний одатлар амалиёти, яъни у ёки бу динга тааллуқли кийимларни тақиқлашга доир чекловлар кўплаб диндорларнинг кундалик ҳаётига дахлдор бўлган исломга қарши кайфиятнинг кучайишига олиб келмоқда. Бунда, айниқса, Хитой, КХДР ва Бирмадаги вазият жиддий эканлиги таъкидланади.

Қолаверса, маъруза муаллифлари Миср, Эрон ва Венесуэлада яҳудийларга қарши кайфият кучайиб бораётганини айтиб ўтишган.

Мусулмонлар, шунингдек, Бельгияда таълим муассасаларда диний кийимларни кийин бўйича тақиқларга дуч келишмоқда. Бундай хатти-ҳаракатлар Ҳиндистонда ҳам кўзга ташланмоқда.