“Билайн” давлат қўмитаси қарори устидан судга шикоят қилмоқчи

beeline-ucell

Маълумки, ўтган ҳафта интернет манбаларида, чунончи, Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш  ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси расмий сайтида Ўзбекистондаги иккита йирик мобиль операторлар “Билайн” ва “Юсел” савдо белгилари “келишган ҳолда нарх сиёсатини олиб боргани” ва қўмита уларни жаримага тортгани ҳақида ахборот пайдо бўлган эди. Кейинчалик қўмита ушбу хабарни ўз сайтидан ўчириб ташлашга мажбур бўлади.

«Билайн» Жамоатчилик билан алоқалар хизматида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг яқинда эълон қилинган хабарига шарҳ берилди.

 «Билайн» Жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаковнинг айтишича, “10 январда биз амалга ошириладиган ўзгаришлар ҳақида хабар берган эдик, рақибларимиз эса – беш кун кейин. Ҳар бир истовчи ушбу саналарни шунчаки комапнияларнинг расмий сайтларига кириб кўриши мумкин. Дейлик, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг мутахассислари учун 5 кун – бу «бир вақтнинг ўзида». Бироқ кейин улар 2012 йилдаги тарифлар тўғриланиши ҳақида гапириб, оширилишни энди 20 кунлик фарқ билан «синхрон» деб атадилар. «Бир вақтнинг ўзида» ва «синхрон» тушунчалари учун бўлган чегаралар тўғрисида савол туғилади. Афсус, амалдаги қонунчилик ушбу атамларни аниқ муҳлат билан белгиламаган, ушбу ваколатни шу таърифлардан фойдаланидаганларнинг ихтиёрига қолдиради. Оддийроқ айтадиган бўлсак, орасида ойларда фарқ билан содир этилган ҳаракатларни ҳам «синхрон» деб аташ мумкин”, деб хабар беради kun.uz сайти.

 “Билайн” вакилига кўра, 2012 йил 1 январдан операторларга солиқ солинган, унга мувофиқ ўша пайтдан эътиборан уяли алоқа компаниялари ҳар ойда ҳар бир абонентлик рақами учун тўлов тўлайдилар. Айнан 2012 йил 1 январдан барча операторлар томонидан кундалик абонентлик тўлови киритилганлигига ҳайрон бўлиш керакмикин? Ва бу «келишилган ҳаркатлар» дейиладими? «Билайн» биринчи бўлиб 2011 йил ноябр охирида ўз сайтида абонентлик тўлови жорий қилиниши ҳақида эълон қилган, ҳамкасблармизда эса қарор қабул қилиш учун етарли вақт бор эди. Ва минимал тўлов 1 центни ташкил қилиши етарли деб билганлари – умуман тил бириктиришнинг белгиси эмас. Ўрни келганда, айтиш жоиз, кейин солиқ суммаси оширилди, бироқ абонентлик тўловининг кейинги мантиқий кўтарилишида негадир шубҳали «келишув» борлиги кузатилмоқда.

“Агар жорий йил 20 январдаги абонентлик тўловининг охирги оширилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда бу нафақат солиқ оширилишининг оқибати эмас. Шуни айта оламанки, 2012 йил 25 декабрдаги «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун ўзгартиришларига мувофиқ, тармоқларни қуриш учун олиб киритилаётган хорижий телеком-ускуналар учун бож ва йиғимлар бекор қилинган. Шу тариқа айнан ўша асосий станцияларни сотиб олиш ҳамда етказиб бериш учун бўлган харажатларимиз олдинги мўлжалдагимизга нисбатан 30% ўсди. Умид қиламанки, жорий йилда аниқ сабабларга кўра катта ҳажмда ускуна олиб кирилиши режалаштирилаётганлигини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Биз ривожланиб боряпмиз, хизматлар сифатини оширишимиз лозим, бироқ бу билан боғлиқ харажатлар жиддий ошди, яна 2013 йилги бюджетимизни тасдиқлаганимиздан сўнг. Худди шу нарсалар рақибларимизга тегишли эканлиги тушунарли ҳол, шунинг учун бу ерда «келишув» тўғрисидаги қараш танқидни кўтара олмайди”, деб таъкидлайди компания вакили.

Компания вакилига кўра, “Билайн” Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасиг қарори устидан суд тартибида эътироз билдиришни мўлжаллмоқда.