Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

Gazeta.uz
Gazeta.uz

26 май куни соат 11:08да Ўзбекистон Республикасининг кўплаб вилоятларида ер силкиниши қайд этилди. Gazeta.uz сайтининг ёзишича, зилзиланинг кучи 4-5 балл атрофида бўлган.

Ижтимоий тармоқларнинг қайд этишича, якшанба куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида зилзила кучи сезилган.

Газета.ўзнинг “Тошкент” сейсмомарказига таяниб, хабар беришича, Тошкент шаҳрида зилзила кучи 4 балл, Жиззах ва Самарқандда 5 баллни ташкил этган.

Ижтимоий тармоқ вакиллари зилзила шанба кунги ер қимирлашидан кўра кучсиз бўлганини таъкидлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Тошкентда кучли ер силкиниши қайд этилган эди.