Кэролин Лэмм ўзаро иқтисодий келишувлар изчил амалга ошириш зарурлигини таъкидлади

2010 ABA Midyear Meeting in Orlando, FL. House of Delegates. Carolyn Lamm.

Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм хонимнинг Вашингтонда бўлиб ўтган давра суҳбатида 2012 йил август ойида Ўзбекистон — АҚШ бизнес форумида эришилган 2,8 миллиард долларлик шартномалар бўйича вазифалар ўз вақтида амалга оширилиши кераклигини қайд этди.

12uz.com сайтининг ёзишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида General Electric, Anadarko, CNH, Boeing, Lockheed Martin, White&Case, Nukem ва FMN Logistics ҳамда бошқа компаниялар вакиллари қатнашди.

Кэролин Лэмм хонимнинг айтишича, айнан шу шартнома доирасида иқтисодий битимларнинг имзоланиши давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг сифат жиҳатдан янги босқичга чиққанлигини ҳамда бошқа Америка компаниялари учун ижобий тимсол вазифасини ўтайди.

Маълумки, ўтган йили август ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон—Америка бизнес-форуми АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали аъзолари, Американинг 25 етакчи компаниялари ва ишбилармон доиралари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари, халқаро молия институтлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этган эди.

Мазкур анжуманда АҚШнинг жаҳонга машҳур “Женерал Моторс”, “Боинг”, “Женерал электрик”, “Мерк”,  “Рио Тинто”, “Уайт энд Кейс”, “Анадарко”, “Кейс Ню Холланд”, “Нукем”, “Солар Турбайнс”, “Катерпилар”, “Зеппелин” каби йирик компанияларининг иштирок этган эди.

Ўшанда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси К. Ламм хоним АҚШ ва Ўзбекистон компанияларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги учун шарт-шароит яратиб бераётган икки мамлакат ҳукуматларига миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони кўпайиб бораётгани, бу корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ҳажми тобора кўпайиб, ички ва ташқи бозорларда, жумладан, АҚШ бозорларида ҳам ўз харидорларини топаётгани ана шундай изчил ишлар самараси эканини таъкидлаган эди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Америка компаниялари ўртасида машинасозлик, металлга ишлов бериш, энергетика, нефт ва газ қазиб олиш, нефт-газкимё, электр техника ҳамда тоғ-кон саноати, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати қарийб 2,8 миллиард долларлик йигирма битта лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган эди.