Лобар Аҳмедхўжаева Нью-Йоркда ўз тур-агентлигини очди

IMG_0851

Ўзбекистон мустақил бўлгач, халқимиз нафақат мамлакатимизда, балки бошқа давлатларда ҳам фаол ишбилармонлик билан шуғулланишга, ўзининг бизнес салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлишди. Бугун нафақат дунёнинг турли бурчакларида ўз бизнесини йўлга қўяётган, шу орқали ҳамюртларига кўмакдош бўлаётган бизнесменлар сафи тобора кенгаймоқда.

Лобар Аҳмедхўжаева ана шундай ишбилармон ҳамюртларимиздан. У 2011 йилда Америкага Green Card шарофати билан келган бўлиб, ҳамюртларимизнинг оғири енгил, узоғини яқин қилиб келаётган тадбиркорлардан. Лобар Khaymans компаниясининг 2011 йилда Нью-Йоркдаги шўъба корхонасини очган бўлиб, бу турли почта, посилка ва буюмларни океанорти мамлакатидан манзилига етказиш, шунингдек, Америкага етказишда фаол иш олиб борди. Маълумки, Khaymans компанияси Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Туркия, Россия, Бирлашган Араб Амирлиги сингари мамлакатларга юк етказиб бериш билан шуғуллунади.

Бугунги кунда Лобар Dinar Travel ширкатига асос солди. Лобар ватандошларга арзон нархларда самолётларга чипталар топишда амалий ёрдам кўрсатиш, Америкадан Ўзбекистонга саёҳат қилмоқчи бўлган виза ва бошқа хизматларни кўрсатиш, Американинг бизнес доиралари учун Ўзбекистонни, унинг иқтисодий салоҳиятини таништиришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Preview flyer “Сир эмас, Америкада ватандошларимиз учун вақт жуда муаммо. Уларга мана шундай шароитда тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман”, дейди Лобар Аҳмеджонова.

Лобар ўз ширкати орқали консулхона орқали боғланиб, ўз муаммоларини ҳал қилишда қийналаётган ҳамюртларимизга тўғри ва тез консультациялар бериш, уларга йўл-йўриқлар кўрсатишни ният қилган.

Dinar Travel  ширкати ҳақида қўшимча маълумотларни http://www.dinartravel.com/ сайти орқали олишингиз мумкин.

  • Бизнинг манзилимиз: 2667 Coney Island Ave, Brooklyn. NY. 11223.
  • Teл.: 407.722.0408