Мусулмонлар Исломга қарши намойишчиларни чой билан сийлади

York mosque - tea protest

Англиянинг Йорк шаҳрида Исломга қарши намойишга чиққан миллатчи ўнг гуруҳ вакилларини шаҳар мусулмонлари қўлларида чой ва нон билан кутиб олди.

“Англия Ҳимоя Лигаси” (EDL) тарафдорлари шаҳардаги масжид олдига мусулмонларга қарши норозилик намойиши учун йиғилган.  Улар масжид олдига авлиё Георгий байроғини тиккан.

Мусулмонлар намойишчиларни масжид ичига таклиф этиб,  бир пиёла чой устида суҳбат қуришга даъват этган.  Меҳмонлар ичкарига киришга рози бўлгач,  уларга чой ва турли ширинликлар улашилган.  Натижада орадаги ихтилоф тезда барҳам топган.  Йиғин сўнгида ҳатто намойишчилар ва мусулмонлар ўртасида футбол мусобақаси уюштирилган.

Масжид ичидаги мулоқотдан сўнг мусулмон бўлмаган биродарларимиз билан ўзаро келишувга эришдик,  дейди масжид имоми Обид Солик.

http://i.guim.co.uk/n/sys-images/Guardian/About/General/2013/5/27/1369681596460/A-young-member-of-York-mo-001.jpg“Дастлаб,  улар мусулмонлар билан боғлиқ рўй бераётган воқеалардан ташвишланаётганини айтди.  Биз эса фактлар билан мисол келтириб,  Исломнинг терроризмни кескин қоралашини тушунтирдик”,  – дейди имом.

Чойхўрликдан сўнг томонлар икки жамоага бўлиниб,  майдонда футбол ўйнаган.  “Биз ҳисобларни санамадик,  бу,  шунчаки,  ўртоқлик учрашуви бўлди”,  – дейди имом Солик.

Ўтган ҳафта Лондонда бир инглиз аскари ўзини мусулмон деб атаган икки киши томонидан ваҳшийларча ўлдирилгач,  Англияда мусулмонларга қарши кайфият янада кучайган.  “Англия Ҳимоя Лигаси”нинг 1000 дан ортиқ тарафдори кеча Лондонда уюштирган намойиш зўравон тус олган.  Тўқнашувда бир неча полициячи жароҳат олган.