Ўзбекистонда янги электрон почта тизими ишга туширилади

a026

Шу йилнинг 13 май куни UZINFOCOM маркази миллий домендаги uMail.uz электрон почтасини ишга туширмоқчи. Кун давомида янги почта тизими синовдан ўтказилади. Ушбу синов пайтида аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Ушбу почта тизимидан фойдаланиш учун ID.uzда ўз ҳисоб рақаамига эга бўлишлари талаб қилинади.

Айтишларича, uMail.uz’нинг пиар-акцияси шу йилнинг 15-16 май кунлари бўлиб ўтадиган “BESTSOFT — 2013” кўргазмаси доирасида ўтказилади. Шу пайтга қадар Ўзбекистонда inbox.uz, mail.uz сингари электрон почта тизимлари мавжуд бўлса-да, улар у даражада машҳур эмас.