Аюб Шаҳобиддиновнинг “Паризод” фильми Нью-Йоркда намойиш этилади

parizod_16082012

Шу йилнинг 20—24 май кунлари Нью-Йоркда ЕвроОсиё фильмлари кинофестивали бўлиб ўтади. Тошкент ҳақида мактублар блогининг ёзишича, фестивал иштирокчилари қаторида ўзбек кинематографларининг, чунончи, А. Шаҳобиддиновнинг “Паризод” ва Д. Исхоқов оиласи томонидан яратилган иккита фильм бор.

«Паризод» 2012 йилнинг сентябрь ойида МДҲ давлатлари ҳамда Латвия, Литва ва Эстония фильмларининг «Киношок-2012» фестивалида жюрининг бир овозли қарори билан энг юқори соврин – Гран-прига сазовор бўлди. Яъни, 15 та давлат фильмлари ичида 2012 йилда ишланган энг яхши фильм, дегани.

Блоггер, ҳозирги кунда Кембриж университетида илмий фаолият билан шуғулланаётган Шерзод Мўминовнинг ёзишича, «Паризод»га қисқача «бир бахтсиз аёл қиссаси», деб таъриф берса бўлади. Бойсун тоғлари орасида суратга олинган фильмда менга ҳамма нарса ёқди – актёрлар ўйини, оператор маҳорати, айниқса Убайдулла Каримовнинг этни жунжуктириб, узоқ вақт хотирада қолиб кетадиган мусиқаси. Кинотасмани кўриб бўлгач, бир неча кун давомида «ўзимга келолмай» юрдим, десам муболаға бўлмас. Фильмда воқеалар ажойиб маҳорат билан боғланган – салкам бир ярим соатлик фильмни бир нафасда кўриб тугатасиз.

Блогер ушбу кино ўзбек миллий киноси учун ўзига хос мактаб ва йўналиш вазифасини ўташи керак.

 “Уруш болалари” номли картинада Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Россия, Украина, Белоруссиядан Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Иккинчи фильм Сардор Исхоқовнинг “Дўстлик ва илиқлик пойтахти” дея номланиб, унда одамларнинг тақдирлари хақидаги ҳикоялари орқали, 1966 йилда Тошкентда содир бўлган вайронакор зилзила оқибатлари тасвирланган.