Ўзбекистонда яна бир партия раҳбари ўзгарди

fsAxborot_30042010y-039

Ўзбекистон “Миллий демократик” демократик партияси Марказий кенгаши пленуми қарори билан Сарвар Отамуродов партиянинг янги раҳбари этиб сайланди.

Энди 40 ёшни қарши олган Сарвар Отамуродов 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. У парламент қуйи палатасида Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

У бунгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўзбекистон миллий университети битирувчиси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган. 2010 йилда фан номзодлиги учун диссертация ҳимоя қилган.

“Миллий тикланиш” демократик партиясининг олдинги етакчиси Атҳам Турсунов соғлиғи ёмонлиги учун ўз аризасига биноан партия раҳбари лавозимидан озод қилинган. “Миллий тикланиш” демократик партияси 2009 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида 31 ўрин билан учинчи ўринни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон Халқ демократик партияси раҳбари ҳам ўзгариб, шу пайтга қадар Андижон вилояти ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Хотамжон Кетмонов сайланди.

Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайловлари 2014 йил декабрь ойида бўлиб ўтади.