Ватандошимиз Рўзи Назар ҳақида янги китоб

Kitap_2240149dsdfТуркиянинг Истанбул шаҳрида, ватандошимиз Рўзи Назарнинг яқин дўсти ва шогирди Анвар Олтойли томонидан тайёрланган “Ruzi Nazar: CIA’nin Türk Casusu” номли китоби нашр қилинди. Мазкур китоб Туркиянинг “Doğan Kitap” нашриётида жорий йилнинг апрель ойида босмадан чиқарилди.

Анвар Олтойли.
Анвар Олтойли

Китобда Рўзи Назарнинг Совет Иттифоқидаги ўсмирлик ва ёшлик даври, совет армиясида ўтказган ҳизмат йиллари, 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, Германияда тузилган “Туркистон легиони”даги фаолияти ва урушдан сўнг 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШнинг “CIA” махсус бўлинмаларидаги ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Китобда шунингдек Рўзи Назарнинг онгли ҳаётини асосий қисми Туркистон мустақиллиги учун курашга бағишлангани акс эттирилган.

Мазкур китоб ҳақида қўшимча маълумотлар билан http://www.dogankitap.com. веб-саҳифасида танишиб чиқишингиз мукин.