Бруклинда ўзбекистонлик тадбиркор дўкон очди

IMG_0848 Ўзбек халқи азалдан тадбиркор халқ. Шароит ва имконият берилса бўлди, ишбилармонликка қўл уради. Ўз оиласининг ҳам, бошқаларнинг рўзғорида ҳам “қора қозонни қайната олади”. Шунақа тадбиркорлик қонимизга сингиб кетган.

Бугун ҳамюртларимиз орасида нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам ўзининг ишбилармонлиги, уддабуронлиги кўпчиликка ўрнак бўлаётган кўп. Зеро, бошқа бир мамлакатнинг қонун-қоидаларини чуқур ўрганиб, ўша ерларда истиқомат қилаётган бизнесмен ватандошларимиз бугун талайгина. Бу, албатта, ҳар биримизни қувонтиради.

Ана шундай ҳамюртларимиздан бири Шаҳлохон Ибрагимовадир.IMG_0847

Маълумки, бугунги кунда Нью-Йорк мультимаданият қарор топган шаҳарлардан ҳисобланади. Бугун ушбу шаҳарда бошқа мамлкатлар вакиллари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Шаҳлохон айнан Шарқ кийимларига катта қизиқиш билан қараб, узоқ йиллардан бери Бруклин ўз бутигини очишни ният қилиб келаётган эди. Яқинда унинг орзуси ўшадди.

Шаҳло Туркиянинг “O Ben” фирмаси билан шартнома имзолаб, Бруклин марказида аёллар учун кийим-кечак дўконини очди. “Ўзимизнинг аёллар, қолаверса, қўшни мамлакатлар, рус аёлларининг тукр кийимларига бўлган катта қизиқишини ҳисобга олиб, ушбу дўкон фаолиятини йўлга қўйдик”, дейди Шаҳло Ибрагимова.

IMG_0844

Шу йилнинг май очида очилган мазкур дўконда аёллар кийимлари арзон, сифатли ва ранг-баранг.

973510_611965028814767_1480837669_n

Дўконимизга ташриф буюринг:

Address: 8611 23th Ave. Brooklyn. NY. 11214

Tel: 347.462.1131