“Ўз-Рус тилини развиват қилайлик”

Uzb1


Холодильникни очиб қарасам, зелень тугаб қолибди. Срочно бозорга бориш керак бўп қолди. Подъездга чиқсам, тёмно-синий полосатўй кўйлак кийган соседим турган экан.

— Қалайсиз, сосед? — деб сўрашдим.

— Ништяк, братан, — жавоб берди сосед, — Куда катим?

— Шу, озгина продукта керак эди, Алайский бозорга кетяпман, катим вместе?

— Ну, давай, кетдик.

Остановкагача пешком кетдик. Потом, тачкага ўтириб бозорга бордик. Продавецларнинг шуми ҳаммаёқни тутиб кетган: «кеп қолинг свежий сметанага», «иссиқ лепёшкалардан обкетинг», «капустанинг асали бизда», «горячий пирожкадан еб кетинг».
Прилавкаларни айланиб, баригалардан почти ҳамма нарсани олиб бўлдик, только чеснок билан перец олиш қолди. Чеснок сотувчининг олдига келдик.

— Чеснок қанчадан, пахан? — сўради сосед.

— 180 сўм, братишка, — жавоб берди отец-продавец.

— Вот 200 сўм, без сдачи бир кило вешать қилворинг…

Uzb5Кечқурун телевизорда Молодёжний телеканалда «Даллас»ни кўриб ўтирсам, эшикнинг звоноги чалиниб қолди. Очсам, соседим экан. «Бир звонить қилвосам», деб просить қилди. «Пожалуйста» дедим. Қўшним телефонда номерни набирать қилиб, гаплаша бошлади: «Алло, привет. Саримсоқ акам бормилар?.. Йўқмилар?.. А когда будет?.. Хорошо. Пока». Гапларини эшитиб, бир нарсага вникать қилолмадим. Ўзидан сўрадим:

— Нега «Саримсоқ ака» дедингиз, по-моему «саримсоқ» — «чеснок» деганику? Между прочим, «Чеснок ака» десангиз, тўгри бўлади. Современний, культурний қилиб гапириш керак.

— Действительно, — деди вдумчиво сосед, — бунга вообше внимание обрашать қилмаган эканман. «Дом Совет»из яхши ишлайди-да, братан.

Сосед чиқиб кетгач, «Дом Совет»им оперативно пахать қилиб кетди. Ўзим научно-исследовательский институтда старший научний сотрудник бўлиб ишлайман. «Эврика!» дедим ўзимга-ўзим ва битта лист билан ручкани олиб, ёза бошладим:

Ўзрус тилининг пайдо бўлиши ва развитиеси
(научная работа)

«Ўзрус тили планетамиздаги новейший тиллардан бўлиб, тюркская язиковая группадаги ўзбек тили билан славянская язиковая группадаги рус тилининг соединениесидан появиться қилган. Бу тилда сўзлашувчи миллионное население в основном, столицамиз Тошкентда и наподобие баъзи крупний промишленний центрларимизда яшайди. Ну, например, Ангрен, Фергана, Наваи и так далее. Ўзрус тили 1960-йиллардан зачатка бера бошлаган бўлиб, процветаниеси 70-80-йилларга тўгри келади».
Идеяларимни воодушевлённо ёзиб ўтирсам, вдруг рабочая комнатамга стуксиз кирган хотиним хаёлимни перебивать қилиб юборди и автоматни очередига ўхшаб тариллаб кетди:

Uzb8— Дадажониси, короче бугун эрталаб шла на работу, а йўл скользкий экан, йиқилиб тушдим, представляешь? Ишга бориш неохота бўп турувди. «Поясницам огрияпти» деб баҳона қилиб поликлиникага бордим. Доктор назначение ёзиб берди. «Больничний ёзиб беринг» десам, «ни в коем случае» деди. Ладно, амбулаторний леченaие олавераман, дедим.

— Ну что это такое? — нервничаться қилдим мен. — бу ерда серьёзний научний иш устида ўтирибман, сен бўлсанг ерундалар билан перебивать қиласан!

Рабочий столимга ўтириб «чёрт побери» дедим-да, келган жойимдан продолжить қилиб, опять ёза бошладим: «Ўзрус тилида сўзлашувчи населениени в основном городской новий ўзбеклар ташкил қилади. Да, новий ўзбеклар. А что, новий русскийлар бўлгандан кейин новий ўзбекларам бўлади-да! Межнациональние отношенияни развивать қилишда ўзрус тилининг важний аҳамияти бор, это несомненно. Ўзбекистоннинг русскоязичний населениеси госязикни ўрганишга торопиться қилмаяпти, тем более, бунга необходимость ҳам йўқ. В связи с этим, мен шундай предложение киритмоқчиман: Ўзрус тилининг настояший значениесини признать қилиб, уни иккинчи госязик деб эълон қилинсин. Вот тогда госязикни ўрганиш осон бўлади. А это, в свою очередь, бизга ўхшаганлар в будушем госязикни ўрганишларида переходной мост вазифасини бажаради.

Uzb2Кроме того, ўзбекчага русчани аралаштирмай гапириш почти невозможно бўлганлиги учун, ўзбекчани яхши билмаган ўзбек граждан-ларимизни упрекать қилишларга ҳам можно било би положить конец. Ну, например, «кўприк»ни «мост», «бурилиш»ни «поворот», «ўрмон»ни «лес» дегани учун жителларимиз предупреждать қилинмасди».

Қарасам, научная статьям приличний газетний статья бўп қопти. «Қайси газетага берсам экан», деб вдуматься қилиб қолдим. Русча изданиеларга берсам, уларни ўқийдиган русско язичное население ўзрус тилини яхши тушунмаслиги и охир-оқибатда статьянинг сутига вникать қила олмаслиги мумкин (молоко эмас — суть!). Анча вақт думать қилиб, «Ҳуқуқ ва бурч» передачасига беришга қарор қилдим.

У қанақа передача, дейсизларми? Да и вў знаете! Ҳалиги «Молодёжнўй телеканал»даги передача борку, супер старимиз Юлдуз Усмонова ҳам участвовать қилиб, «мучиться қилиб юрган пайтларимда авторский песняларимни сотворганман», деган-ку, ўша передачага бераман. Тем более, яқинда передачанинг ведушийси чиқволиб, «таклифларингиз бўлса соответствуюший органларга билдиринглар, активний бўлинглар, закон сизлар тарафда» деди-ку!

«Не покажут» дейсизларми? Покажут! А потом, ўзрус тилининг сушествовать қилишини ҳеч ким отрицать қила олмайдику!? Не так ли?

Бахтиёр ШОҲНАЗАРОВ,
«Hurriyat» газетасида 1997 йил февраль ойида чоп этилган.