Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Сурия бўйича резолюциясига овоз бериш жараёнида иштирок этмаган

UN News centre
UN News centre

Қатар ва Саудия Арабистони томонидан тайёрланган Сурия бўйича резолюцияни 107 та аъзо-давлат қўллаб-қувватлаган, 59 та давлат овоз беришда бетараф қолган. 12 та мамлакат (Россия, Белорусь, Хитой, КХДР, Эрон, Венесуэла ва Сурия) қарши овоз берган. Бу ҳақда БМТ янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Худди шундай резолюция ўтган йили ҳам қабул қилинган бўлиб, унга 133 та мамлакат ўз овозини берган. 12 та давлат қарши чиққан, 31 давлат бетараф қолган эди. Таҳлилчилар бу ўзгаришни Москванинг сиёсий ютуғи сифатида эътироф этишган.

Резолюцияда Сурияда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатлари муҳокама қилинади, шунингдек, томонлар барча шаклдаги зўравонликка, чунончи, террористик ва бошқа ҳаракатларга, шу билан бирга, диний қарама-қаршиликка барҳам бериши кераклиги таъкидланади. Делегатлар сурияликларни мулоқотга ундайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари овоз бериш жараёнида қатнашмаган.