Нью-Йоркда ўзбекистонлик энага судланмоқда

454-292-Mamura_Nasirova

Бундан бир неча бир ой муқаддам Ютубда пайдо бўлган видео Стейтин Айленд аҳолисини ларзага солди.

Гап шундаки, 52 яшар Маъмура Носирова, манбалар унинг Ўзбекистонда туғилганлигини қайд этишади, 28 январь куни беш ойлик болани озиқлантириш мақсадида гўдакни ураётгани яширин камера томонидан суратга олинган эди.

Гўдакнинг онаси энага фаолиятига шубҳа билан қараб, яширин камера ўрнатишга қарор қилади. Видеода энага овқат ейишга унамаган боланинг юзига уч марта тарсаки туширгани,  болани силтаб, дўқ ургани кўриниб туради. Видео гарчи овозсиз бўлса-да, интернет манбалари унинг йиғлаётганини қайд этишади. Ушбу воқеалардан икки кун ўтиб, ҳибсга олинган.

Олиб борилган тергов ҳаракатларига кўра, бу энаганинг ягона “иши” эмас экан. Айнан 28 январь куни бўлиб ўтган воқеа айсбергнинг уст қисми эканлиги айтилади silive.com сайти ахборотида.

Чунончи, ундан тўрт кун аввал энага гўдакни ҳавода силкитаётгани, оғзини ёпгани, кароватига улоқтиргани ҳам ёширин камера томонидан суратга олинган. Маъмура Носирова ушбу оиланинг 17 ойлик фарзандини ҳам турли йўсинда хавфли хатти-ҳаракатлар билан қўрқитган.

Маъмура Носирова ҳибсга олинганидан бери қамоқда сақланмоқда. У ўз айбларини тан олган ва унга қарши қўйилган айбларнинг иккитаси бўйича, яъни бола фаровонлигига таҳдид солгани учун айбдор, деб топилган. Нашрнинг ёзишича, бу унга нисбатан “энг яхши айблов”лар бўлган.

Ўзаро келишувга кўра, Маъмура Носированинг суди шу йил 14 июнь кун бўлиб ўтади ва унга 10 ойлик қамоқ жазоси тайинланиши кутилмоқда.

Туман прокуратурасига кўра, Маъмура Носирова АҚШ фуқароси эмас, шу боис қамоқ жазосини ўтагач, мамлакатдан депортация қилинади.