Юлдуз Усмонова Нью-Йоркда концерт берди

935910_10151619716044275_1665378271_n

Ўзбекистон халқ артисти, халқимизнинг севимли хонандаси, ўзбек эстрадасининг том маънодаги юлдузи яқинда Нью-Йоркдаги машҳур Millinium  залида ўзининг “Мендек сева оласанми?” дастурини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил муқаддам “Ватандош”га онлай интервью берган Юлдуз хоним Ватан ҳақида ўз мушоҳадаларини юритган эди.

Концертга 1400 нафардан ортиқ қўшиқ ихлосмандлари ташриф буюришди, улар орасида нафақат ўзбекистонликлар, балки МДҲ мамлакатлари вакиллари ҳам талайгина эди. Бунинг ўзиёқ ўзбек эстрадаси примадоннасининг нуфузи, обрўси нечоғли баландлигидан даракдир.

935910_10151619716054275_999883738_n

У залнинг тўлганини кўриб, уни “Истиқлол” санъат саройига ўхшатди.

Юлдуз Усмонова “Ватан қалбимизда, тупроқ ҳамма жойда топилади”, деди “Ватан нима?” деган саволимизга. Хонанда сайтимизга мунтазам кириб туришини қайд этиб ўтди.

Хонанда том маънода Milliniumни оёққа турғизди, десак хато бўлмайди. Юлдуз Усмонова мухлислар билан тез-тез мулоқот қилиб турди, викторина ўтказилди, ўз оиласи, шахсий ҳаёти, қўшиқлари ҳақида саволлар берилди, ғолибларга хонанданинг альбомлари ўрин олган дисклар ҳадя этилди.

971135_10151619716949275_1558298398_n

Ватандан узоқда бўлган ватандошлар учун бу концерт чини билан ҳақиқий байрам, ҳақиқий ҳордиқ бўлди. “Ватандош” жамоаси концерт ташкилотчиларига ўз миннатдорлигини билдиради.

943149_10151619714169275_820542389_n

Юлдуз Усмонова концерт ташкилотчилари билан
Юлдуз Усмонова концерт ташкилотчилари билан

 

Юлдуз Усмонова Нью-Йоркда сайр қилмоқда
Юлдуз Усмонова Нью-Йоркда сайр қилмоқда