«Бухоро» – МДҲнинг энг яхши аэропорти

Bukhara_Airport_Large

«Бухоро» халқаро аэропорти «Аэропорт» ассоциациясининг «МДҲ мамлакатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти» йўналишида мукофотга сазовор бўлди.

 «Бухоро» халқаро аэропорти мазкур танловнинг турли номинацияларида бир неча бор иштирок этиб, бешинчи мартта ғолибликни қўлга киритмоқда. Мазкур номинация бўйича 10 та, жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам қатор аэропортлари иштирок этишига қарамай, навбатдаги «МДҲ мамлакатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти» унвони ташувлар ҳажми борасида 2012 йилда юздан беш юз минггача йўловчига хизмат кўрсатган «Бухоро» халқаро аэропортига топширилди.

«Урганч» халқаро аэропорти Фуқаро авиацияси «Аэропорт» Ассоциациясининг  «МДҲ давлатлари бўйича йилнинг энг яхши аэропорти» танловида 2012 йилда «Ишлаб чиқаришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун» номинацияси ғолиби бўлди.