Ўзбекистондан Ҳаж зиёратини амалга оширувчилар сони қисқармайди (раддия)

700_525_fixedwidth

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ўз сайтида расмий раддия эълон қилди.

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июнь куни «12uz.com» ахборот порталида “Бу йил Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган ўринлар 20 фоизга қисқарилиши эҳтимоли бор” номи остида хабар тарқатилди.

Мазкур хабар бошқа интернет сайтларига таянган ҳолда тайёрланган. Унда айтилишича, яқинда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси Саудия Арабистонидан, бу йилги қирғиз ҳожилари учун ажратилган квота, бошқа давлатлар сингари, Жидда ва Мадина шаҳарларидаги аэропортларида реконструкция ишлари жараёни туфайли 20 фоизга қисқартирилиши тўғрисида расмий хат олган.

Шу муносабат билан Дин ишлари бўйича қўмита расмий равишда, бу каби мазмундаги хат Ўзбекистонга келгани йўқлиги, жорий йил “Ҳаж — 2013” мавсуми 5 000 дан зиёд зиёратчиларимиз ҳаж сафарини амалга оширишлари учун тайёргарлик, Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилот ва идоралар ўртасида имзоланган келишув ва шартнома асосида белгиланган тартибда давом этаётганини эълон қилади. Айни кунларда “Ҳаж-2013” мавсуми учун белгиланган тўловлар амалга оширилмоқда.