Фарғона шаҳрида икки қаватли бино ёниб кетди

uz24.uz
uz24.uz

Фарғона шаҳри марказида шанба куни тонгда икки қаватли савдо мажмуаси ёниб кетган. Uz24.uz сайтининг ёзишича, мазкур бинода “Александрия” ресторани, “Донар” кафеси, мебель магазини ҳамда оптика жойлашган бўлган. Тез ёнувчан пластик қоплама бўлгани боис ёнғин ресторан биносини тўлиқ қамраб олган.

Ёнғин хавфсизлиги бўлими вакили Орзигул Мирзаевага кўра, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. Мажмуанинг 160 квадрат метри ёниб кетган. Асосан бинонинг том қисми жиддий зиён кўрган. Офат оқибатида қурбон бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, ёнғинга эски электр асбоблари ёки электр жиҳозларидан  нотўғри қўлланилгани сабаб бўлиши мумкин.