Америкада илмий-тадқиқот олиб бормоқчи бўлганлар учун қулай имконият

Fulbright_Logo

The Fulbright Visiting Scholar дастури АҚШда таҳсил олиш учун 2014-2015 йиллар стипендиялар дастурини эълон қилди. The Fulbright Visiting Scholar дастури АҚШ халқи ва бошқа халқалар ўртасида ўзаро англашни кучайтириш, Америка ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан тинчлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб олган. Тўлиқ маълумотни бу ҳавола орқали олиш мумкин.

Дастур олий таълим муассасалари профессорлари ва тадқиқотчилари учун мўлжалланган дастур бўлиб, улар тўрт ойдан ўн ойгача  АҚШ олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бориши мумкин. Ушбу қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

  • Ҳуқуқ;
  • Таълим
  • Кутубхоначилик
  • Журналистика
  • Сиёсий тадқиқотлар
  • Бизнес
  • Молия
  • Социлогия
  • Экология
  • Санъат ва гуманитар соҳалар

Ушбу дастурда қатнашиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Ушбу дастурга топшираётган пайтда Ўзбекистонда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • Инглиз тилида гапириш ва ёзишни мукаммал билиши;
  • Докторлик илмий даражасига эга бўлган ёки дастур бошлангунга қадар ушбу даражани оладиганлар;
  • Дастурга топшираётган пайтда камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган профессор ходимлар
  • Барча номзодларнинг соғлиғи яхши даражада бўлиши керак.

Дастурда қатнашиш истагидаги талабгорлар https://apply.embark.com/student/fulbright/scholars/ талабномани кўчириб олиб, уни тўлдириш талаб этилади.  Дастур бўйича саволларингиз бўлса, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига Tashkent-Program@state.gov электрон почтаси орқали мурожаат қилишингиз мумкин.