Тошкентда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасидаги “пойга”ларга қарши чоралар кўрилмоқда

podrobno.uz
podrobno.uz

Ўтган ҳафтадан бошлаб Тошкент шаҳридаги ва шаҳар атрофидаги йўналишларда қатнайдиган барча жамоат транспорт воситаларига ҳаракатланиш учун энг юқори тезлик чегараси акс этган белгилар ўрнатилган. Унга кўра, жамоат транспорти воситалари ушбу белгида акс этган тезликдан ортиқ тезликда ҳаракатланмаслиги керак.

Podrobno.uz янгиликлар агентлигининг ёзишича, жамоат транспорти воситаларининг тезлик чеклови амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бўлиб, у янгилик эмас. Аммо бу тезлик чеклови белгилари жамоат транспорт воситаларига яқиндан ёпиштириб чиқила бошлаган. Бунга жамоат транспорт воситалари ўртасида турли “пойга”лар ўтказаётгани ва йўловчилар шикояти сабаб бўлган.