Дунёнинг 10 энг бахтли мамлакати

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан эълон қилинган Better Life Index ҳисоботида ташкилотга аъзо мамлакатлар аҳолисининг турмуш фаровонлиги рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Швейцария аҳолиси бу рўйхатнинг бошига қайд этилди.

Better Life Index Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатларнинг 11 соҳадаги кўрсаткичлари асосида аҳолининг фаровонлик кўрсаткичларини ҳисоблаб чиққан. Улар аҳолининг даромади, таълим, соғлиқни сақлаш, иш-ҳаёт мутаносиблиги ҳамда ҳаётдан қониқиши каби жиҳатларни қамраб олади.

Шундай қилиб дунёнинг 10та энг бахтли мамлакати:article-new_ds-photo_getty_article_148_45_75287867_XS

10. Мексика.

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,3
  • Соғлиқни баҳолаш: 66 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 28,6 фоиз
  • Бир марталик даромади: 12732 доллар
  • Ўртача умр кўриши: 74,2 ёш

Мексика айрим йўналишлар бўйича паст кўрсаткичга эга бўлса-да, OECDнинг Better Life Index ҳисоботида 10-ўринда қайд этилди. Масалан, ҳеч бир мамлакат хавфсизлик бўйича Мексикадек ўрин олмаган. Мамлакатда 2011 йилда ҳар 100 минг аҳолига 23,7 қотиллик тўғри келган. У OECDга аъзо давлатларнинг ўртача кўрсаткичидан 10 баравар кўпдир. Қўшимчасига, Мексика дунёда иш-ҳаёт мутаносиблиги ҳамда даромад бўйича жуда паст ва ёмон кўрсаткичга эга. Масалан, мексикаликларнинг бир марталик даромади 2010 йилда 12,732 долларни ташкил қилди, бу АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 3 баравар камдир. Аммо бу омилларнинг биронтаси мексикаликларнинг ҳаётдан қониқиш ҳосил қилишига тўсқинлик қилмади.

  • lapland2-529x320

9. Финляндия:

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,4
  • Соғлиқни баҳолаш: 69 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 3,9 фоиз
  • Бир марталик даромад: 25,739 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 80,6 йил.

Финляндия аҳолиси ўртача 19,6 йилни таълим олишга сарфлайди, бу OЕCDга аъзо давлатлар орасида энг кўп вақтдир. Талабаларнинг ўқиш, математика ва илм-фандан олган натижаларига асосланадиган бўлса, Финляндия энг тажрибали талабалар мамлакати ҳисобланади. Финляндия аҳолиси йилига ўртача 1684 соат ишлайди, OЕCDга аъзо давлатларда бу кўрсаткич 1776 соатни ташкил этади. Ходимларнинг бор-йўғи 4 фоизи меъёридан ортиқ ишлашади, OЕCDда бу кўрсаткич 9 фоизга тенг.

canadians18. Канада.

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,4
  • Соғлиқни баҳолаш: 88 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 3,9 фоиз
  • Бир марталик даромад: 28,194 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 81 йил.

Канадаликлар дунёда ўз соғлиғини яхши, деб билиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга давлат ҳисобланади. Сўровда қатнашган аҳолининг 88 фоизи ўз соғлиғи яхши аҳволда эканлигини эътироф этишган. Айни пайтда Канада йилига бир марталик даромад бўйича ҳам юқори натижаларга эга: канадаликлар 28 минг доллардан ортиқроқ пул топишади. OЕCDга аъзо давлатларнинг умумий натижаси бу борада 23 минг доллардан ошишини ҳисобга олсак, бу яхши натижа эканлиги намоён бўлади. Аммо шу билан бирга, мамлакат ипотека бозорида “кўпик”нинг қайта жонланаётгани кўпчиликда хавотир уйғотмоқда.

Austrians-most-friendly

7. Австрия.

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,4
  • Соғлиқни баҳолаш: 69 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 8,8 фоиз
  • Бир марталик даромад: 28,852 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 81,1 йил.

Ўтган йили Австрия меҳнат кучининг бор-йўғи 4,7 фоизи ишсиз эди. Бу евроҳудуддаги барча давлатлардан паст кўрсаткичдир. Маълумки, ҳудудда ўтган йили ишсизлик кўрсаткичи 12,3 фоизни ташкил қилган эди. 15-64 ёшдаги австрияликларнинг 72 фоизи иш билан таъминланган. OЕCDда бу кўрсаткич 66 фоиз атрофида эканлиги ҳам унинг устун тарафини кўрсатади. Австрия уй хўжалиги даромади (ўртача) 47,458 доллар ҳамда тўлиқ ставкада ишлайдиган шахслар даромади 43,688 долларни ташкил этиши билан ҳам етакчи ўринларда туради. Аҳолининг 96 фоизи мамлакатда сув таъминоти сифати яхшилигидан қониқиш ҳосил қилган бўлса (OЕCDда бу кўрсаткич 87 фоиз), уларнинг сайловларда иштироки ҳам жуда юқори.

netherlands1

6. Нидерландия.   

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,5
  • Соғлиқни баҳолаш: 76 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 0,7 фоиз
  • Бир марталик даромад: 25,493 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 81,3 йил.

Нидерландия OЕCDда иш билан бандлик бўйича энг яхши кўрсаткичга эга давлат бўлиб, 15-64 ёш аҳолининг 73 фоизи иш билан таъминланган. Эътиборли жиҳати, ишчиларнинг 1,5 фоизи бир йилдан ошиқ муддатга ишга ёлланган. OЕCDда бу кўрсаткич 3,1 фоизни ташкил қилади. Яна бир жиҳати, аҳоли жамиятнинг кучига ишонади. 94 фоиз нидерландияликлар уларни қўллаб-қувватлайдиган дўстлар борлигини айтиб ўтишган.

 

 

Forest-in-denmark-010

 

5. Дания.

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,5
  • Соғлиқни баҳолаш: 70 фоиз
  • Кўп ишлайдиган ходимлар: 2 фоиз
  • Бир марталик даромад: 24,682 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 79,9 йил.

Данияда тўлиқ иш кунига эга ходимлар даромади 45,802 долларни ташкил қилади. Ишчи ўртача йилига 1522 соат меҳнат қилади, бу OЕCDдаги ўртача 1776 соатга нисбатан жуда паст кўрсаткичдир. Ташкилотга аъзо бошқа давлатларга нисбатан Данияда ҳаво ва сув софлиги юқори. Шу билан бирга, Дания ҳукумати ўз даромадларининг катта қисмини мамлакат аҳолиси фаровонлиги учун йўналтиради. Ўтган йили ҳукумат ялпи ички маҳсулотининг 59 фоизини аҳоли фаровонлигига йўналтирди.

In-Sweden-men-and-women-enjoy-the-same-rights-at-s4. Швеция.

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,5
  • Соғлиқни баҳолаш: 70 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 2 фоиз
  • Бир марталик даромад: 24,682 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 79,9 йил.

OECDга кўра, Швеция бошқа давлатларга нисбатан экологияга қаратаётган эътибори билан яққол ажралиб туради. Шведлар ўз мамлакатининг мусаффо ҳавоси билан ғурурланишади. Швеция суви тозалиги бўйича Better Life Index ҳисоботида қатнашган давлатлар орасида биринчи ўринда туради. Мамлакат аҳолисининг 80 фоизи ўз соғлиғи яхшилигини эътироф этишган. Юқорида қайд этилганидек, OECDга аъзо давлатларда бу кўрсаткич ўртача 69 фоизни ташкил қилади. Швеция айни чоғда OECDда даромадларнинг ижтимоий адолатлиги билан ҳам ажралиб туради.

  • tavarua-island-resort_0
  • 3. Исландия.
    • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,6
    • Соғлиқни баҳолаш: 77 фоиз
    • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 13,5 фоиз
    • Бир марталик даромад: 21,201 доллар
    •  Ўртача умр кўриш: 82,4 йил.

Исландияликлар жамоавий муносабатлар яхшилиги учун ҳам бахтли мамлакат рўйхатида учинчи ўринда қайд этилган. Исландия аҳолисининг 98 фоизи, агар бирор ёрдамга эҳтиёж сезилса, дўстлари ёки яқинларининг кўмак беришига ишонишади. Исландияликлар айни пайтда ўртача умр кўриши, соғлиғи ҳамда ўзларига бўлган баҳоси бўйича илдам ҳисобланади. Шу билан бирга, 15-64 ёш арафасидаги аҳолининг 79 фоизи иш билан бандлиги ҳам аҳолининг ҳаётидан қониқиш ҳосил қилишига туртки беради.

norwegians2. Норвегия

  • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,7
  • Соғлиқни баҳолаш: 73 фоиз
  • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 2,8 фоиз
  • Бир марталик даромад: 31,459 доллар
  • Ўртача умр кўриш: 81,4 йил.

Норвегияда 15-64 ёш аҳолининг 75 фоизи иш билан таъминланган. Бу қарийб Нидерландия кўрсаткичига яқин бўлиб, OECD кўрсаткичлари бўйича юқори натижага эгадир. Тўлиқ иш ставкасида ишлайдиганлар йилига 44 минг доллар топишади, бу OECDда 9-ўрин деганидир. Уй хўжаликларининг йиллик ўртача даромади эса 31,459 долларни ташкил этади. Бу OECDга аъзо давлатлардан кўп. (АҚШ ва Люксембург бундан мустасно). Норвегияликлар бошқа давлатлар аҳолисига нисбатан кам меҳнат қилишади. Йилига 1426 соат улар иш билан банд. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 3,3 фоизи ишсиздир. Аҳолининг 96 фоизи ичимлик суви сифатидан қониқиш ҳосил қилади.

  • scenery-swiss-alps-matterhorn-lake-grindji1.     Швейцария.
    • Ҳаётдан қониқиш даражаси: 7,8
    • Соғлиқни баҳолаш: 81 фоиз
    • Вақтини кўп ишга сарфлайдиган ишчилар: 5,9 фоиз
    •  Бир марталик даромад: 30,060 доллар
    •  Ўртача умр кўриш: 82,8 йил.

Ҳеч бир мамлакатда Швейцария аҳолисичалик ўзларини фаровон ҳис қилмайди. Ушбу мамлакат аҳолиси молиявий жиҳатдан бошқа давлатлар вакилларига нисбатан анча барқарор даромадга эга. Мамлакат уй хўжалигининг 99 минг долларни ташкил этади. Бу жуда катта кўрсаткичдир. Мамлакат аҳолисининг 79 фоизи иш билан таъминланган. Швейцариялик йилига 1632 соат ишлашади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4,4 фоизи ишсиз.