Бахтли бўлиш омиллари

happy inneБахт. Киши борки, ўз ҳаётида бахт, саодатли кунларга интилади. Хўш, кимни бахтли дейиш мумкин? Ўзини бахтли деб ўйлаганларми ё бошқалар сизни бахтли ҳисоблашими? Бахтга эришиш учун нима қилиш керак?

Роттердамдаги Жаҳон маълумотлар базаси олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра, бахтли бўлиш кўп жиҳатдан одамнинг ўзига боғлиқ. ББС мухбири Паскаль Хартер ушбу масаланинг тагига етишга уриниб кўрди.

Маълумотлар базаси директори, Эразмус университети фахрий профессори Руут Веенховенга кўра, одамнинг ҳаётда ўз олдига қўйган мақсадлари ва унинг рўёби бахтга элтувчи тўғри йўл, деб бўлмайди. «Шундай тасаввур борки, бахтли ҳаёт кечириш учун одам ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиши керак. Аммо далиллар буни ҳар доим ҳам тасдиқлайвермайди. Сабаби кўп одамлар ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида кўпроқ ўйлай бошлайди, ҳаётини ўзгартиришга уринади», дейди у.

Аммо қизиқ тарафи шундаки, тадқиқотчилар ҳаёт моҳияти ва бахт ўртасидаги боғлиқликни топа олишмади. «Ҳайрон қоладиган жиҳати, мен улар ўртасида боғлиқлик топа олмадим», уқтиради Веенховен. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фаол турмуш тарзи ва бахт ўртасида аниқ боғлиқлик бор.

Экспертларга кўра, одамлар ўзини бахтли қилишга қодир. Чунки вақт ўтиши билан бахт тушунчаси ҳам ўзгара боради. Бу қанақадир вазият ва шароитнинг яхшиланиши билан боғлиқ эмас, балки одамларнинг ҳаётга бўлган муносабати ўзгариб боради. «Одамлар ёши улғайган сари донишманд бўла бошлайди, бахт тушунчаси ўшанда янада ёрқинроқ кўринади», дейди Веенховен.

Шундай қилиб, одам ўзини бахтли ҳис қилиши учун нима иш қилмоғи керак?

Тадқиқотчиларга кўра, қуйидаги юмушларни одамларни ўзларини бахтли ҳис қилишига ёрдам беради:

  • Узоқ муддатли оилавий муносабатларнинг сақланиб қолиши;
  • Сиёсат билан фаол шуғулланиш;
  • Фаол ишлаш ҳамда фаол дам олиш;
  • Оқшомлари уйда ўтирмаслик;
  • Яқин дўстлари бўлса (аслида бахт даражаси дўстлар сони билан боғлиқ эмас);

Шу билан бир қаторда, тадқиқотлар давомида айрим қизиқ жиҳатлар аниқланди. Масалан:

  • Жуда кам миқдорда алкоголь маҳсулотлари истеъмол қиладиганлар жуда кўп ичадиганларга нисбатан ўзини бахтлироқ ҳис қилар экан;
  • Аёллар тенг ҳуқуқли бўлган жамиятда эркаклар ўзини анча бахтли ҳис қилади;

Олимларнинг фикрича, одам ўзини бахтли ҳис қилиши иш билан ҳам боғлиқ. Масалан, одамнинг иш боришга қанча вақт сарфлаши унинг ҳаётдан қониқишига таъсир кўрсатади. Дейлик, кимки бир соат мобайнида ишга қатнайдиган бўлса-да, у бошқаларга нисбатан ўзини анча бахтсизроқ ҳис қиларкан.