Ислом Каримов Ҳасан Руҳонийни қутлади

    IRAN-VOTE-REGISTRATION-ROWHANI

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Ҳасан Руҳонийни Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар тарқатди.

    Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтган сайловларда, гарчи таҳлилчилар икки турни тахмин қилишган бўлса-да, мамлакатнинг навбатдаги беш йиллик учун президенти номи маълум бўлди. Сайлов натижалари тўлиқ ҳисоб-китоб қилингач, Эрон ички ишлар вазири Мустофа Муҳаммад Нажар Ҳасан Руҳоний 18,6 миллион овоз билан республика президенти этиб сайланди.

    Мамлакатда 56 миллион нафардан ортиқ сайловга лаёқатли аҳоли бўлиб, уларнинг 72,7 фоизи, яъни 36,7 миллион нафари сайловларда қатнашган.

    Аввалига сайловларда иштирок этиш учун 680 нафар киши мурожаат қилган бўлса, улардан 8 нафаригина Эрон конституцияси қўриқчилари кенгашининг “элаги”дан ўтишга муваффақ бўлди. Улардан икки нафари кейинчалик ўз номзодларини қайтиб олишди. Номзодликка даъвогарлар орасида 30 нафар аёл ҳам бор эди.