Тошкент иссиғи 1881 йилги рекордни янгилай олмади

images (19)

9 июнь куни Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда шу даражада иссиқ бўлдики, Ўзбекистон гидрометереология хизмати маълумотларига кўра, 39,4 даражани ташкил қилди. Айтишларича, 1881 йилда ҳам худди шундай иссиқ об-ҳаво кузатилиб, 40,9 даража иссиқ бўлган экан.

Тошкентдаги ҳамюртларимизнинг қайд этишича, кун шу даражада иссиқ бўлганки, мабодо оддий ҳаракат содир этилган бўлса-да, одам терга чўмилиб кетган. Гарчи оммавий ахборот воситалари олдиндан дам олиш кунлари жуда иссиқ келишини айтган бўлса-да, кўпчилик тоғли ҳудудларга отланишга улгурмаган эди.

Ёз олдинда, рекорд янгиланиб қолар…